ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ҲАЛОЛЛИК УЧУН
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Хавфсизлик ва ҳурматга асосланган таълим муҳитини шакллантириш: ҳуқуқий, психологик ва ахлоқий ёндашув” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбирда университетнинг Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Илҳомжон Муродов, ўқув ишлари бўйича проректор Шуҳрат Умидуллаев ҳамда кадрлар бўлими бошлиғи Илёс Бўриев иштирок этдилар.
Семинар давомида Шуҳрат Умидуллаев университет ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш орқали уларнинг давлат хизматдаги масъулиятини юксалтириш масалалари юзасидан маъруза қилди. Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Илҳомжон Муродов университет жамоаси орасида коррупция, молиявий ҳуқуқбузарлик ва яширин иқтисодиётга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш зарурлиги ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, кадрлар бўлими бошлиғи Илёс Бўриев университетда ёш ходимларни танлаш, тайёрлаш ва тарбиялаш тизимини янада такомиллаштириш, уларда ҳуқуқий маданият ҳамда давлат хизматига садоқат ва масъулият туйғусини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтди.







