“Пайшанба - Ёшлар куни” муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров Самарқанд далат университетининг битирувчи курс талабалари билан учрашди.

    Учрашувда Самарқанд шаҳар прокурори Бахтиёр Норматов, Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспексияси бошлиғи Жавлон Аминов Самарқанд шаҳридаги бандлик ва Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси раҳбарлари, “Миллийбанк” ҳамда “Алоқабанк” мутасаддилари ҳам қатнашдилар.

    Тадбирни Самарқанд давлат университетининг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Аҳмаджон Солиев олиб борди.

    Шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров давлат раҳбари томонидан ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, имтиёзлар ва қўллаб-қувватлаш механизмлари ҳақида батафсил тўхталди. Талабалар билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади, саволларига жавоб берди.

    Шунингдек, “Келажакка қадам” лойиҳаси доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Битирувчи курс талабалари учун иш ўринлари яратиш, уларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашишига кўмаклашиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.