Тонгги иқтибос
— Ҳар кимки илм ҳикматни ўрганаман деса, уни ёшлигидан бошласин, соғ – саломатлиги яхши бўлсин, яхши ахлоқ ва одоби бўлсин, сўзининг уддасидан чиқсин, ёмон ишлардан сақланган бўлсин, барча қонун – қоидаларни билсин, билимдон ва нотиқ бўлсин, илмли ва доно кишиларни ҳурмат қилсин, илм ва аҳли илмдан мол – дунёсини аямасин, барча реал моддий нарсалар тўғрисида билимга эга бўлсин.
— Таълим фақат сўз ва ўргатиш билангина бўлади. Тарбия эса амалий иш, тажриба билан бўлади.
— Билим, маърифат яхши ахлоқ билан безанмоғи лозим.
— Мусиқа фани шу маънода фойдалики, кимнинг феъл-атвори мувозанатини йўқотган бўлса, уни тартибга келтиради.
— Дарахтнинг камолга етгани меваси билан болганидек, бахт-саодатнинг мукаммал болиши яхши хулқлар билан намоён бўлади.
— Маданий жамият шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-ҳунарда озод, ҳамма баб-баробар бўлади, ҳар ким ўзи истаган ёки танлаган касб-ҳунар билан шуғулланади. Одамлар чин маъноси билан озод бўладилар.
Абу Наср Фаробий

