ХИЖОЛАТ
Мана бу бизнинг жойимиз экан. Кечирасизлар, биз озгина кеч қолдик, − эркак киши бир таклифномага ва бир столнинг рақамига қараб айтди. Лекин, стол атрофида биттагина стул бўш эди. Бошқа стуллар эса банд. У бўш стулга бироз ўтирдида яна тез ўрнидан турди.
− Болаларни оналарининг олдига қолдириб келмапсизда? – деди биров ва унинг бу сўзлари пичинг эканлиги бемалол билиниб турарди.
− Ҳали эрта… Қўйинг булар ҳали яшашсин,- жавоб берди. У нима қилишини билмасдан, юз бош терисини артди. Фарзандларини қаерга жойлаштиришни билмасди. Катта боғ ҳовлисида байрамона, расмий зиёфат давом этарди. Дастархонлар энг сара овқату ичимликлар билан безатилган эди.
Безатилган столларнинг атрофида раҳбарлар, машҳур шахслар, турли соҳаларнинг уламолари ўтиришарди. Ҳама галстук ва чиройли кастюм шимлар билан, соқоллар олинган, сочлар тартибли аёллар эса ҳаркунгиданда чиройли ва дилбарроқ кўринишарди.
Шу пайт яна учта бола келди. Бир қизалоқ ва икки ўғил бола. Уларнинг кийимлари бошқаларга нисбатан оддийроқ ва камтарона эди.
− Озгина кеч қолдинглар, майли ҳеч гап эмас, − деди ўнг томонида ўтирган киши.
– Болаларни ҳам келтирдингизми, яхши – деди ва киноя яна қўшиб қўяди. Қоринларини тўйдириб кетишади.
− Шундай бўп қолди, − уятдан қизариб, нима дейишини билмай қолди, эркак. Лекин болалар учун жой йўқ эди. Сув билан ўтнинг орасига қолгандек эди гўё.
− Бу одам қаерга келишини билмайди? – тўғрисида ўтирган қорни катта киши ёнидагисига пичирлаб айтди. – Ўзи ҳам латта эркакдек экан. Она билан бола дейишади. Ёнидаги одам жавоб қайтармади. Улар яна еб ичишларини давом эттиришди. Бир чеккада санъаткорлар хизмат қилишарди. Болалар оталарининг бошида тик туриб, кўзларини дастархон устидан узмасдилар.
− Олинг! – ёнидаги бошқа киши еб, ичишга таклиф қилди.
− Албатта, албатта! – деди эркак киши ва юз боши терисини артди. Болалари қулоғига бир нималар дейишарди ва у бош ишорасида рад жавобини берарди. Кейин уялиб, тенгдош кўринган қиз ва ўғилчасининг пешоналаридан ўпди. Катта ўғлининг бошини силаб, боғнинг четига олиб бордики санъаткорларнинг ҳунарларини томоша қилишсин. Эркак киши бир пасдан сўнг хижолатомуз ўз ўрнига қайтди.
− Сизга нима керак? – сўради официант. – Ароқ, фанта, сув?
− Сув, − деди овози хиралашиб.
Стол атрофи ва умуман зиёфатдаги одамлар унга нафратли кўз билан қараётгандек туюларди. Улар нималар дейишарди, у билмасди, лекин уни уришларини ҳис қиларди. У аста туриб, боғ четига, раққосаларнинг ўйинини томоша қилиб ўтирган болаларини ёнига борди.
У кетди-ю, стол атрофидагиларнинг у ҳақидаги ғийбатлари қизиди:
− Аёллар болаларини маъракага олиб боришлари табиий ҳолат. Лекин, бу эркакга нима бало урганки, болаларини етаклаб кепти? Ё хотини хориждамикин…
− Ким билсин ҳар киму ҳар нима? Балки тамоша деб ўйлаган.
− Э, бундай одам эркак бўлмай ўлиши яхшироқ.
− Бунақа одамларни таклиф қилмаслик керак…
Овқат келтиришди.
Эркак киши келиб жойига ўтирди. Лекин ёнидагиларининг нигоҳларидан ўзини четга оларди. Овқатга ҳам қўлини узатмади. Фақат баъзан бакалидан бир – икки қултум сув ичиб, юз боши терисини артарди. Бошқалар гўё фақат еб ичиш учун келишгандек, дам олмасдан дастархондаги нарсаларга «ҳужум» қилишарди. Ейишарди, ичишарди ва оғзи тўла овқат билан гап сотиб, овқатларни ҳар жойга сочардилар. У эса, гўё фақат сув ичиб, терисини артиш учун келгандек эди.
Ниҳоят, қўшиқ ва мусиқанинг овози тиниб, микрофонни тадбир бошловчиси олди. Табрик сўзларидан сўнг тақдимотга ўтди.
− Ҳозир биз баъзи шахсларнинг тақдимотига ўтамизки улар ижтимоий, иқтисодий ва фарҳангнинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб, катта ютуқларни қўлга киритганлар. Ҳаммадан олдин саҳнага Шермуҳаммад Идибековни таклиф қиламиз.
Сўзнинг бу жойида эркак киши ҳамроҳ бўлиб, гўё олов устидаги хашакдек ўзига тобланди. Лекин унинг бу ҳолатига ҳеч ким эътибор бермади.
− Бу акамизнинг рафиқалари эгизак фарзандларни дунёга келтиргандан кейин, оламдан ўтдилар. Бу киши эгизакларни бир ўзи парваришлаб, тарбия бериб, вояга етказди. Натижада улар нафақат Самарқандда балки бошқа мамлакатларда ҳам машҳур бўлишди. Катта ўғиллари Бекжон ёш кимёчилар халқаро олимпиадасида биринчи ўринни эгаллади. Эгизаклар – Рамз шахмат бўйича Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритди. Синглиси Рамзия эса юртимиздаги бадиий гимнасика мусобақаси ғолиби бўлди. Шундай фарзандларнинг тарбияси учун Юртбошимизнинг қарорлари билан Шермуҳаммад Идибеков «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланади. Марҳамат, Шермуҳаммад Идибеков саҳнага чиқинг. Эркак киши ўрнидан туриб, саҳна томон йўл олди. Стол атрофидаги одамлар ҳайратдан лол қолишди. Ичиш ҳам, ейиш ҳам кўнгилларига сиғмади. Балки ўзларича гумону ёмонлашларидан уялишармиди? Эркак кишининг стол атрофида ўтираётганида, дастурхон қандай безатилган бўлса, шундайлигича турарди. Фақат бакалида озгина сув қолганди холос.
У стол атрофига бошқа қайтмади…
Малика Жумазода
Самарқанд давлат университети
Мактабгача ва бошланғич таълим факультети ўқитувчиси

