Самарқанд давлат университетида “Ўзбекистон археологик мероси хусусийлик ва умумийликда: Урал даштларидан Тян-Шан тоғларигача” мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтмоқда. Анжуман ишида 12 давлатдан 70 дан ортиқ тарихчи ва археолог олимлар иштирок этмоқда. Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов анжуман қатнашчиларини муборакбод этди. Таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан таниқли археолог олим, Самарқанд давлат университети профессори Нона Аванесовани қутлаб, унга эсдалик совғалари топширди.