Жанубий Кореянинг Донггук университети билан ҳамкорлик қилинмоқда
Самарқанд давлат университетига Жанубий Кореянинг Донггук университети ректори Ёунг Wоо Же бошчилигидаги делегация ташиф буюрди.
Меҳмонларни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов қабул қилди.
Учрашувда томонлар ўртасида ҳамкорлик келишувларига эришилди. Корейс халқ табобати таълим йўналишини очиш ҳамда малакали кадрлар тайёрлаш, Буюк Ипак йўли тарихи мавзусида халқаро конференсия ўтказиш хусусида фикрлашилди.
Учрашув сўнгида томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Мулоқотдан сўнг меҳмонлар СамДУ археология музейини кўздан кечиришди.

