Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Таниқли механик олим,
Самарқанд давлат университети профессори
В. Л. Поповга!
Ҳурматли Валентин Леонидович!
Сизни туғилган кунингиз билан табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, масъулиятли ва шарафли ишларингизга муваффақиятлар тилайман.
Сиз контакт механикаси, трибология ва механик тизимлар динамикаси соҳалари бўйича дунёнинг етакчи олимларидан бирисиз. Сизнинг ушбу соҳага бағишланган фундаментал илмий ишларингиз бутун дунё олимлари томонидан кенг қўлланилмоқда.
«Контакт механикаси ва ишқаланиш: физик тамойиллар ва амалий қўлланмалар» номли дарслигингиз кўплаб тилларга таржима қилинган ва соҳадаги энг нуфузли нашрлардан бири ҳисобланади.
Сизнинг раҳбарлигингизда Самарқанд давлат университетида немис, япон, хитой ва ўзбек олимларини бирлаштирган трибология илмий мактаби шаклланмоқда. Сизнинг ташаббусингиз билан СамДУда Марказий Осиёда ягона бўлган Хитойнинг Чанчун технология университети билан ҳамкорликда Трибология, нанотехнологиялар ва оптик технологиялар лабораторияси ташкил этилди. Германия Академик алмашинув хизмати (DAAD) томонидан молиялаштириладиган муҳандислик физикаси таълим йўналишида магистратура дастури фаолият йўлга қўйилди.
Қадрли Валентин Леонидович!
Сиз халқаро тажрибага эга йирик олимсиз. Барча имкониятларингизни, маҳорат ва кўникмаларингизни жонажон Самарқанд давлат университетининг ривожи ва тараққиётига сарфлашингизга, шогирдлар тайёрлаш, илмий изланишлар олиб боришингизга ишонаман.
Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг...
Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.

