Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов бошчилигидаги нуфузли  делегацияни қабул қилди.

    Самарқанд давлат университети талабалари учун хорижий экспертлар иштирокида “Келажакка ҳозирлик: тенденциялар ва технологиялар” мавзусида тақдимот ташкил этилди.

    Тадбирда халқаро консультант, Microsoft IT департаментининг собиқ директори Самер Чидиак замонавий технологиялар, инновацион ривожланиш ва келажак тенденциялари юзасидан маъруза қилди.

    Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов, вазир ўринбосари Умид Обидхўжаев тадқиқотчилар ҳамда стартап лойиҳалар муаллифлари иштирокида инновацияларни жорий этиш ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.