“ТУРКИЙ ДУНЁ” ҚУРУЛТОЙИ – САМАРҚАНДДА
Бундан 100 йил олдин Бокуда I Туркология Қурултойи бўлиб ўтган эди ва ушбу Қурултой қабул қилган қарорда “II Қурултой 1928 йилда Самарқандда чақирилсин”, деган махсус банд ҳам бор эди.
1926 йил 26 февралдан 6 мартгача Бокуда бўлиб ўтган I Туркология Қурултойида туркий тилларнинг келажаги, алифбо ислоҳоти, атамашунослик, адабий тил ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинган эди. Қурултойнинг энг муҳим қарори — араб алифбосидан лотин алифбосига ўтиш ҳақида бўлган. Қурултой қарорларида II Туркология Қурултойини 1927 йилда Ўзбекистон пойтахти Самарқандда ўтказиш ҳақида махсус банд бор эди.
Қурултой туркий халқларнинг маданий ва илмий бирлашувига катта туртки берган эди. Унинг турк дунёси тарихи ва маданияти тарихидаги ўрни мислсиздир. Афсуски, II Туркология Қурултойини 1928 йилда Самарқандда ўтказиш ҳақидаги қарор амалга ошмади. Юз йил ўтиб, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Türk Dil Kurumu, Yunus Emre институти ва Мармара университети билан ҳамкорликда турк дунёсининг маънавий пойтахти Самарқандда ўша тарихий қурултойни ташкил қилмоқда.
2026 йил 5–6 июнь кунлари Турк дунёсининг барча давлатларидан келган 70 нафар хорижий ва 26 нафар ўзбек тадқиқотчи ота-боболаримиздан васият бўлиб қолган Туркология Қурултойини Самарқандда ўтказадилар ва уларнинг иродасини бажо келтирадилар!
Қурултой кунлари биз билан бирга бўлинг!!!

