Очиқ эшиклар куни: мактаб битирувчилари учун янги имкониятлар
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Очиқ эшиклар куни”нинг навбатдаги тадбири ташкил этилди. Унда университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Шуҳрат Умидуллаев, ўқув бўлими бош мутахассиси Самад Толлибoев, маркетинг ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Мурод Ҳожиев, Ургут туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Элёр Пўлатов ҳамда тумандаги мактаблар битирувчилари иштирок этдилар.
Тадбирни проректор Шуҳрат Умидуллаев кириш сўзи билан очди. Сўнгра СамДУ институтлари ва факультетлари раҳбарлари мактаб ўқувчиларига олий таълимнинг ўзига хос хусусиятлари, имкониятлари ҳамда таълим муассасасидаги шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Университетда таълим олиш учун яратилган имкониятлар, илмий-тадқиқот лабораториялари, музейлар ва оранжерея мактаб ўқувчиларида катта қизиқиш уйғотди.

