МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида вилоятдаги умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларини олий таълим муассасаларига жалб этиш мақсадида “Очиқ эшиклар куни” тадбири давом этмоқда.
Навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” тадбирида университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Шуҳрат Умидуллаев, ўқув бўлими бош мутахассиси Самад Толлибoев, маркетинг ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Мурод Ҳожиев, Каттақўрғон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Алишер Даминов ҳамда тумандаги мактабларнинг 90 нафар иқтидорли битирувчи ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Шуҳрат Умидуллаев, Агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори ўринбосари Тўлқин Ўрозов, Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти профессори Шамсиддин Йўлдошев, Биокимё институти директори Сирож Ўроқов, Муҳандислик физикаси институти директори Аҳмад Абсанов, юридик факультети декани Раҳматилла Мирзаев, тарих факультети декани Рўзиқул Абриев, математика факультети декани Аҳмад Холхўжаев, география ва экология факультети декани Алиқул Равшанов, психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети декани Зарифа Мўминова университетдаги таълимнинг ўзига хос хусусиятлари, имконият ва имтиёзлар ҳамда истиқбол режалари ҳақида ўқувчиларга маълумот бердилар.


















