Самарқанд давлат университетининг cунъий интеллект ва рақамли технологиялар факультетига Нобел мукофоти лауреати, квант физикаси соҳасининг етакчи олимларидан бири Серге Ҳароче ташриф буюрди.

    Серге Ҳароче факультетнинг замонавий инфратузилмаси, илмий лабораториялар имкониятлари ҳамда ёш олимлар олиб бораётган илмий изланишлар билан яқиндан танишди. Меҳмонга тадқиқотчилар амалга ошираётган лойиҳаларнинг амалий аҳамияти ва келгусидаги истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Суҳбат давомида сунъий интеллект технологиялари ва квант физикасининг аҳамияти юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Шунингдек, Серге Ҳароче биокимё институтининг янги бинолари, илмий лабораториялари ва тадқиқот марказларини кўздан кечирди, зоология музейи ва оранжерияда бўлди.

    Нобел мукофоти лауреати Серге Ҳароче мавжуд илмий муҳитни юқори баҳолаб, бундай ташрифлар илмий алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ҳамкорлик йўналишларини белгилашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

    Ташриф якунида истиқболда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича самарали таклифлар илгари сурилди.