Умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларини олий таълим муассасаларига жалб этиш мақсадида Самарқанд давлат университетида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди. Ушбу “Очиқ эшиклар куни”да университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Шуҳрат Умидуллаев, ўқув бўлими бош мутахассиси Самад Толлибoев, университет маркетинг ва талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Мурод Ҳожиев, Самарқанд шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Зайниддин Нуриддинов ҳамда шаҳардаги 84 та умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг вакиллари иштирок этдилар.

    Тадбирда Самарқанд давлат университетининг Агробиотехнология ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти директори Тошпўлат Ражабов, юридик факультети декани Раҳматилла Мирзаев, тарих факультети декани Рўзиқул Абриев, Муҳандислик физикаси институти директори Аҳмад Абсанов ва бошқалар мактаб битирувчиларига университетнинг илмий салоҳияти, халқаро алоқалари, нуфузи, мавжуд лабораториялари, тадқиқот имкониятлари, абитуриентлар ва талабалар учун яратилган шароитлар, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш борасидаги имтиёз ва кафолатлар ҳақида маълумот бердилар.

    “Очиқ эшиклар куни” тадбири университет масъулларининг ўқувчилар билан очиқ мулоқоти ҳамда савол-жавоблар билан якунланди.