Самарқанд давлат университетига Хитой Халқ Республикасининг Чженчжоу университети вакиллари ташриф буюришди. Делегация таркибида Чженчжоу университетининг Чет тиллар ва халқаро муносабатлар институти директори Гао Сяолинг, Халқаро алоқалар ва ҳамкорлик бўлими бошлиғи У Жунчао, мазкур институтнинг рус тили факультети декани Гу Жунлинг ҳамда институтнинг фахрий профессори Суи Синьмин бор эди.

    Хитойлик меҳмонларни Самарқанд давлат университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ҳаким Хушвақтов, Халқаро таълим дастурлари маркази директори Сардор Умаров, Психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети декани Зарифа Мўминова кутиб олдилар ва улар билан мулоқот ўтказдилар.

    Учрашувда халқаро дастурлар, илмий тадқиқотлар ҳамда академик алмашинувлар борасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди ва муайян келишувларга эришилди.