Самарқанд давлат университетида Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни университет ректори Рустам Холмуродов очди. Ректор ўз сўзида университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар жамоаси таълим ҳамда тадқиқотлар соҳасида эришаётган ижобий натижаларни қайд этди. Республика раҳбарияти даражасида катта эътибор қаратилаётгани туфайли кўплаб янги ўқув бинолари қурилгани, янги лабораториялар ва илмий марказлар ишга туширилгани, янги институтлар очилганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, жамоа олдида турган долзарб масалалар хусусида фикр юритди.

    Ректор Рустам Холмуродов халқаро нуфузли QS (Quacquarelli Symonds)  агентлиги томонидан эълон қилинган рейтинг — “QS World University Rankings by Subject – 2026”га кўра Самарқанд давлат университети замонавий тиллар бо'йича 251-300 ўринни эгаллаганнини катта мамнуният билан маълум қилди.

    Шунингдек, Самарқанд давлат университети ҳузуридаги Туркология илмий-тадқиқот институтида фаолият юритаётган туркиялик журналист Муҳаммад Рўзибойга Самарқанд давлат университетининг Фахрий профессори унвони топширилди.

    Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган СамДУ амалий психология кафедраси ўқитувчиси, PhD Моҳигул Тоҳирова университет жамоаси номидан табрикланди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.