Самарқанд давлат университети доценти АҚШда стажировка ўтамоқда
Самарқанд давлат университети Биокимё институти доценти Акбар Аҳмедов 2025 йил сентябрь ойидан 2026 йил февраль ойига қадар “Fulbright Visiting Scholar” грант дастури асосида АҚШнинг Юта давлат университетида стажировка ўтамоқда.
Олим сафар давомида “Ўзбекистоннинг арид минтақаларида ўсувчи бозулбанг ва юлғун туркум турларига глобал иқлим ўзгаришининг таъсирини ўрганиш” мавзусида илмий тадқиқотлар олиб борди. Шунингдек, бир қатор илмий семинар ва анжуманларда иштирок этиб, маърузалар қилди.
Стажировка доирасида Шимолий Америка ҳудудларида — Юта, Колорадо, Калифорния, Аризона ҳамда Айдахо штатларида ташкил этилган экспедицияларда қатнашиб, илмий материаллар тўплади.
Хусусан, Колорадо штатида ҳамкорлик асосида доривор бозулбанг (Lagochilus) плантацияси барпо этилди.
Айни пайтда стажировка натижалари таҳлил қилинмоқда.











