Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси Аҳмадбек Юсуповнинг Самарқанд олий таълим муассасаларининг илмий даражалар берувчи илмий кенгаш раислари ва котиблари, докторантлар ҳамда тадқиқотчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашувда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов иштирок этди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси, шунингдек, “Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, диссертация ҳимояларини амалга ошириш жараёнига оид янгиликлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, тадқиқотчиларнинг саволларига жавоблар берилди.