Россиялик таниқли олим СамДУ да...
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов бугун Россиянинг “Курчатов институти” миллий тадқиқот маркази президенти, Россия фанлар академиясининг мухбир аъзоси Михаил Ковальчукни қабул қилди.
Маросимда академик Муҳсин Ашуров, Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари қатнашди.









Учрашувда таълим ва тадқиқот муассасалари ўртасида икки томонлама илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш, конвергент технологиялар ва элементар заррачалар физикаси, тиббиёт ва биологияда рақамли технологияларни қўллаш, академик алмашинувларни амалга ошириш хусусида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Бу борадаги амалий ҳаракатларни бошлаш зарурлиги таъкидланди.

