Шароф Рашидов номидаги Самарқад давлат унверситетига Хитойнинг аграр соҳадаги энг йирик ва машҳур олий таълим муассасаларидан бири  Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университетининг ректори профессор Wу Путе ташриф буюрди. Хитой делегациясини Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов қабул қилди.
      Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университети ва Самарқанд давлат университети ректорлари учрашувида икки университет ўртасида бугунги кунгача амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва истиқболдаги режалар келишиб олинди. Бунда икки университет томонидан таъсис этилган „Хитой-Ўзбекистон экинлар селекцияси ва уруғчилиги маркази“ фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда марказнинг кейинги беш йиллик режаси асосида қўшма илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этишга келишиб олинди. Марказ томонидан буғдой ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг турли стресс омилларга чидамли бўлган янги навларни яратиш бўйича ишлар амалга оширилади. Шу мақсадда 4 нафар СамДУ битирувчиси бугунги кунда Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университети докторантура ва магистратурасида таҳсил олиб,  замонавий йўналишларда тадқиқот олиб бормоқда.
       Учрашув давомида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Келгуси ўқув йилида СамДУнинг 10 нафар талабаси Хитой ҳукумати томонидан ажратиладиган стипендия дастурлари асосида  Шимоли-ғарбий қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик университетида таҳсил олиш имкониятига эга бўлади.