БАҲРИЯ УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ САМАРҚАНДДА
Покистоннинг Баҳрия университети ректори, истеъфодаги вице адмирал Асиф Ҳалик ушбу университетнинг ижтимоий фанлар факультети декани ҳамроҳлигида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.
Делегация аъзоларини Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов қабул қилди. Учрашувда Инсон ресурслари ва маҳалла тараққиётини бошқариш институти раҳбарлари, психология ва ижтимоий-сиёсий фанлар факультети вакиллари иштирок этишди.
Учрашув давомида мамлакатимизда олий таълимнинг барча соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар, университет таълим жараёни ва инфраструктурасидаги ўзгаришлар, хорижий давлатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида эришилган ютуқлар хусусида сўз борди. Томонлар иқтисодиёт, менежмент, психология ва биомедицина соҳаларида алмашинув дастурларини, масофавий таълимни амалга оширишга келишдилар.
Учрашув сўнгида икки томон келишувларини амалга ошириш учун меморандум имзоланди. Жорий ўқув йилининг иккинчи ярмидан илмий тадқиқот ишларини биргаликда амалга оширишга келишилди. Келгуси йилга мутахассисларнинг қисқа муддатли илмий стажировкалари режалаштирилди.







