Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоир, адиб, моҳир журналист Нуруллоҳ Остоновнинг 70 йиллиги муносабати билан ижодий кеча ташкил этилди.

    Анжуманда СамДУ Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Субхон Аббосов, Марказий Осиё халқлари, тиллари ва маданияти институти директори, профессор Жўлибой Элтазаров, “Самарқандим” – “My Samarkand” журнали Бош муҳаррири Фаррух Ҳамроев, шоирнинг яқинлари ва бир қатор журналистлар иштирок этди.

    Самарқанд давлат университети Ахборот хизмати томонидан Нуруллоҳ Остон ҳаёти ва ижодига бағишлаб тайёрлангган фильм намойиш этилди.

    Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг табриги ўқиб эшиттирилиб, совғалар топширилди.

    Нуруллоҳ Остон тадбир иштирокчиларга ижод намуналаридан ўқиб эшиттирди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.