Самарқанд давлат университетига Туркиянинг нуфузли олий таълим муассасаси İнöнü университети (İУ) делегацияси ташриф буюрди. İнöнü Университети делегациясига ректор ўринбосари профессор Али Озер бошчилик қилди. Делегация таркибида тиббиёт факультети декани профессор Меҳмет Аслан, доктор Аҳмет Туран ҳам бор эди. Мақсад илм-фан ва таълим соҳасида халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўлди. Олий даражадаги ушбу учрашув натижасида икки университет ўртасида академик ҳамкорлик Меморандуми имзоланди. Имзоланган меморандум икки томоннинг глобал илмий маконда фаоллигини оширишга қаратилган бир қатор стратегик масалаларни қамраб олди. Ўқитувчилар ва илмий кадрлар алмашинуви, глобал рейтингларда фаоллик, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидандир.  

    СамДУ раҳбарияти, Туркия олий таълим тизими билан мустаҳкамланган бу ҳамкорликнинг нафақат икки давлат ўртасидаги маданий ва таълим алоқаларини чуқурлаштиришини, балки фундаментал фанлар (кимё, физика) соҳасида ўзаро тан олинадиган илмий мактаблар шаклланишига асос бўлишини таъкидлади. İнöнü университети ректор ўринбосари, профессор Али Озер мазкур шартнома СамДУнинг Марказий Осиё минтақасидаги етакчи илмий марказ сифатидаги ролини тан олишини ва келгуси фаолият самарали бўлишига ишонч билдирди.

    Ушбу меморандумнинг имзоланиши ҳар икки университетнинг халқаро стандартларга интилиши ва илм-фан интеграциясини кенгайтиришга бўлган жиддий ёндашувини яққол кўрсатади.