Бугун Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Ахборот технологиялари ва нанотехнологиялар (ИТНТ-2025)” мавзусида ХI халқаро илмий-техник анжуман бошланди. Ушбу анжуманда муҳандислик фанлари, материалшунослик, нанотехнологиялар ва замонавий ахборот технологияларига оид масалаларда фикрлашилади. Фаннинг бу йўналишлари бугунги нуқтаи назардан муҳим бўлибгина қолмай, инсониятнинг келажак тараққиётидаги ўрни билан ҳам аҳамиятлидир. Дунёнинг етакчи олимлари бу масалага алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Анжуманда Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Сингапур, Исроил ва бошқа кўплаб давлатлардан олимлар иштирок этмоқда.

    Анжуманни  академик Муҳсин Ашуров кириш сўзи билан очди. Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов, Россиянинг Самара университети ректори иқтисод фанлари доктори, профессор Владимир Богатирев, Жанубий Кореянинг Сеул университети профессори, Осиё-Тинч океани минтақаси физиклари ассоциацияси кенгаши президенти Хён Жун Чой, Ўзбекистон физиклар жамияти раиси, академик Қодир Ғуломов, Россия Фанлар академиясининг мухбир аъзоси Сергей Горнов, Россиянинг Самара университети президенти, академик Виктор Сойферлар  анжуман қатнашчиларини муборакбод этишди.

    Шундан сўнг илмий мунозаралар Нидерландия Қироллик академияси аъзоси, Делфт технология университети профессори Сеэс Деккер маърузаси билан бошланди....

    Анжуман иши давом этмоқда.