ТА’ЛИМ — НEМИС ТИЛИДА

2025-йил 8-сентябр куни СамДУда “Муҳандислик физикаси” номли янги магистратура мутахассислиги очилди.
Ушбу дастурнинг ўзига хос жиҳати шундаки, таълим жараёни немис тилида олиб борилади. Дастур Берлин Техника Университети (BTU) билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. BTU профессорлари Самарқандга ташриф буюриб, материалшинослик назарияси, термодинамика, энергетик тизимлар, мехатроника ва замонавий ҳисоблаш усуллари каби муҳандислик фанларини ўқитадилар.
Ҳозирда СамДУ талабалари BTU талабалари билан биргаликда материалшинослик назарияси бўйича илк курсларни ўзлаштирмоқдалар.
BTU талабалари СамДУда академик алмашинув дастури доирасида таҳсил олаётганликлари сабабли, бу ҳолат нафақат тил амалиётини кучайтиради, балки шахсий алоқаларнинг ўрнатилишига ҳам хизмат қилади.
Келажакда дастур иштирокчилари — талабалар Германияга бориб, у ерда амалиёт ўташлари ёки магистрлик диссертацияларини Германия университетлари ва корхоналарида бажаришлари режалаштирилган.
Дастурга Берлин Техника Университети томонидан профессор Валентин Леонидович Попов раҳбарлик қилмоқда.