Самарқанд давлат университетида “Экологик вазият ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари, инновацион ечимлари ва истиқболлари” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.

    Анжуман Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Сибир давлат университети, Болтиқ давлат техника университети, Россия давлат халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида ташкил этилди.

    Тадбирда АҚШ, Канада, Хитой, Россия, Бразиля, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон каби давлатлардан 100 га яқин олимлар ма'рузалари билан иштирок этдилар.

    Халқаро анжуманнинг ялпи мажлисини Самарқанд давлат университети проректори Акмал Ахатов кириш сўзи билан билан очди. Бутун дунёда экологик муаммолар долзарблиги сабабли ушбу анжуман беқиёс аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади

    Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, биология фанлари номзоди Зебинисо Раҳмонова, Хитой Фанлар академиясининг Тибет платоси тадқиқот институти профессори Аиликин, Бразилия федерал университети тадқиқотчиси Мичелл Ребоита, Москва давлат университети доценти А. Даншин, Тожикистоннинг Хўжанд давлат университети вакили М. Собировларнинг мавзуга доир таҳлилий маърузалари тингланди…

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.