Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродовга Тожикистон Миллий университетининг “Фахрий доктори” унвони берилди...

Тожикистон Миллий университети илмий кенгаши аъзолари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида ўтказилган тантанали маросимда мамлакатларимизнинг Давлат мадҳиялари янгради.
Ўзбекистон-Тожикистон ўртасидаги ўзаро дўстлик, маданий-маърифий, илм-фан йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги хизматлари учун Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовга Тожикистон Миллий университетининг “Фахрий доктори” унвони берилди.
Тожикистон Миллий университети ректори, профессор Эмомали Насриддинзода Саифиддин Самарқанд давлат университети билан ўрнатилган алоқалар туфайли бугунги кунда профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, илмий ҳамкорлик, илмий лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлади.
Рустам Холмуродов кўрсатилган юксак эътибор учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Маросимда Тожикистон Бош вазири ўринбосари Мансури Дилрабо Сайдулло ҳам иштирок этди.
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.