Самарқанд давлат университетининг халқаро ҳамкорлик бўйича проректори, профессор Акмал Ахатов хизмат сафари билан Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлди.

    Сафар доирасида проректор Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари университетлари вазирларининг биринчи йиғилишида, шунингдек, ШҲТ анжуманида иштирок этди.

    Тадбирлар давомида СамДУ, Циан Жиаотонг университети ва Хитойнинг нуфузли "Олий таълим нашриёти" ўртасида трансмиллий дарслик яратиш лойиҳасини амалга оширишга оид ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

    Анжуманда Акмал Ахатов “Олий таълим, фан ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликнинг янги босқичи” мавзусида маъруза қилди.

    Ташриф доирасида Циан Жиаотонг, Хейлунсзян, Пекин хорижий тиллар, Шимолий-Ғарбий университетларининг мутассадилари билан учрашувлар ўтказилди.

    Учрашувларда ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик ва камбағалликни қисқартириш, янги муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, Конфуций ва Ислом таълимоти, маданияти ва тарихини чуқур ўрганиш, қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш, опрофессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.