Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари Сурхондарёга саёҳат уюштирди
    Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари учун Сурхондарё вилоятига икки кунлик саёҳат ташкил этилди.
    Мазкур ташриф доирасида университетнинг 50 дан ортиқ профессор-ўқитувчилари Сурхондарёнинг бой тарихи ва бетакрор маданий мероси билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Саёҳат давомида улар вилоятнинг энг машҳур тарихий обидалари, зиёратгоҳлари ва муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишди.
    Хусусан, иштирокчилар машҳур аллома ва мутасаввиф Муҳаммад Ҳаким ат-Термизий мақбараси, қадимий Қирққиз қалъаси, Кўкилдор ота хонақоҳи, Султон Саодат мажмуаси ҳамда қадимий Фаёзтепа мажмуасида бўлишди. Ҳар бир маскан ўзига хос тарихий,  маданий ва маънавий аҳамиятга эга бўлиб, СамДУ сайёҳлар жамоасида катта таассурот қолдирди.
    Саёҳат давомида нафақат тарихий ёдгорликлар билан танишилди, балки Сурхондарё вилоятининг бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маданий тараққиёти ҳамда туризм салоҳияти ҳақида ҳам кенг қамровли маълумотлар олинди…

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.