Самарқанд шаҳридаги кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган 14 мактабда "Сўнгги қўнғироқ" байрам тантаналари бўлиб ўтди...
![](https://www.samdu.uz/upload/cover-images/665189404ca4a-665189404ca56-665189404ca57-665189404ca58.jpg)
Тадбирда Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Катта ҳаёт остонасида турган ёшларнинг кейинги ўқиш ва ишларига омад тилади. Шундан сўнг ўқув йилини аъло баҳоларга тугатган ўқувчилар тақдирланди.