Янги Ўзбекистон университетида ўтказилаётган дарсларда Массачусетс технология институтининг (МТИ) тузилмаси, унда замонавий педагогик ўқитиш методикалари, самарали тадқиқотлар олиб бориш, таълим бошқаруви ва инновацион тажрибаси, илмий-тадқиқотларга ёндашуви ва таълимга сунъий интеллек ривожланишининг таъсири мавзуларида маърузалар тингланди.

    СамДУ олимлари мазкур дарсларда фаол қатнашмоқда. Анжуман давомида МТИнинг Jameel World Education Lab (J-WEL) ходимлари билан таълим сифатини яхилашдаги инновацион ёндашувлар бўйича фикрлар алмашилди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.