Бугун Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институти умумий физика кафедраси доценти Исмоил Жабборовнинг туғилган куни.
    Исмоил Жабборов 1947-йил Ургут туманида туғилган. 77 ёшни қарши олган олим 50 йилдан буён  Самарқанд давлат университетида турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

 

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати