Бугун Самарқанд давлат университети психология кафедраси доценти Очил Суюновнинг туғилган куни.
    Очил Суюнов 1957-йил Самарқандда таваллуд топган. 67 ёшни қарши олган олим 44 йилдан буён Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатиб келмоқда.
    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси доцент Очил Суюновни самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.
 
Самарқанд давлат университети
Ахборо хизмати