Бугун Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти доценти Рустам Рахимовнинг туғилган куни.

    Рустам Рахимов 1955 йил Самарқандда туғилган. 69 ёшни қарши олган олим 45 йилдан буён Самарқанд давлат университетида ва бир қатор ташкилотларда турли лавозимларда фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига муваффақият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.