Самарқанд давлат университети тарих факултети профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи ва талабалар ДААД (Германия академик алмашув хизмати) нинг "Европа истиқболлари диалогда: Марказий Осиё ва Ғарб тадқиқотлари" халқаро гранти доирасида Германиянинг Гёттинген университеда бўлиб турибди. 

    Мазкур халқаро лойиҳа давомида талабаларимиз Гёттинген университетида олиб борилаётган Марказий Осиё тарихига оид ориентализм, Ғарбда яратилган турли саёҳатнома ва илмий тадқиқотларга бағишланган курсларда фаол иштирок этмоқда. 

    СамДУ вакиллари германиялик талабаларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишиш билан бир қаторда замонавий илмий тадқиқот усулларини чуқур ўрганмоқда. 

    Илмий стажировка давом этмоқда.