Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарқанд вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси вилоят бўйича масъул ходими Ифтихор Рахимов, СамДУ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шавкат Маҳматмуродов ҳамда профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этди.

    Анжуманда ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазаси йўналишларида амалга оширилган ишлар, ходимлар ва уларнинг фарзандаларига ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма бериш тартиби бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, талаба ёшлар "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг" туризм дастури билан яқиндан таништирилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.