Самарқанд давлат университетига италиялик олим, Вейзманн илмий тадқиқот институти профессори Элисабетта Боаретто ташриф буюрди.

    Ташриф давомида Биокимё институти профессор-ўқитувчилари ва магистрантларига “Иқлим ўзгариши ва изотоп экологияси бўйича” семинар ўтди. Шунингдек, СамДУ ботаника кафедраси тадқиқотчилари билан Туркистон ва Нурота тоғ тизмаларига илмий сафар уюштирилди.  

    Маълумот учун, олимнинг Scopus базасида ҳ-индех 43 ва иқтибосликлари 6512 тани ташкил этади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.