Абдурашид Жабборов – Самарқанд давлат университети Биокимё институти зоология кафедраси мудири, биология фанлари доктори, профессор.

    Профессор Абдурашид Жабборов “Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти” нинг Самарқанд филиали раҳбари.

    Олимнинг 1 монография, 4 дарслик, 30 га яқин ўқув қўлланма, 10 дан ортиқ услубий қўлланма, 400 га яқин илмий мақолалари нашр этилган.

    3 мақоласи Scopus базасига кирувчи журналларда эълон қилинган. 4 илмий лойиҳа, 4 ихтиро муаллифи.

    Илмий раҳбарлигида 1 PhD диссертацияси ҳимоя қилинган.

    Абдурашид Жабборов ташаббуси билан зоология музейи қошида «Таксидермия» лабораторияси ташкил этилган. Мазкур лабораторияда музей экспонатларини тайёрлаш усуллари ўргатилади.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.