Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик профессор Ариндан Баникни қабул қилди.

    Ариндан Баник СамДУ га Ҳиндистон элчихонаси қошидаги Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши кўмагида бир йил муддатга келган. Олим СамДУ да ҳинд маданияти маркази фаолиятини ташкил этиш, тадқиқотчиларга Ҳиндистонда малака ошириш ва таҳсил олиш учун ажратилган грант дастурлари бўйича тавсиялар беришни режа қилган.

    Мулоқотда университет илмий салоҳияти ошириш, халқаро рейтингни кўтариш бўйича фикрлар алмашилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.