Бугун Самарқанд давлат университети Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти профессори Шоди Холиқуловнинг туғилган куни.

    Тупроқшунослик ва агротехнологиялар кафедраси мудири, профессор Шоди Холиқулов 1948 йил Қашқадарё вилоятида туғилган. 76 ёшни қарши олган олим 54 йилдан буён  самарали меҳнат қилиб келмоқда.

    Бугунги кун муносабати билан университет жамоаси туғилган кун соҳибини самимий муборакбод этиб, илмий ишларига мувафаққият, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайди.

    Самарқанд давлат университети
    Фахрийлар кенгаши