Top.Mail.Ru
×
Menu
Close Menu

Форум доирасида келишувлар имзоланди...

    Самарқанд давлат университетига Ўзбекистон ва Корея Республикаси олий таълим муассасалари ректорлари форуми доирасида Жанубий Кореянинг Кангвон, Сунгсил, Тонгмёнг, Ённам ва Кукмин университетлари ректорлари ташриф буюрди.

    Мартабали меҳмонлар билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов учрашди. Икки томонлама олиб борилган музокараларда томонлар учун муҳим бўлган мавзулар: илм-фан, таълим ва инновация соҳаларида истиқболли ҳамкорлик доирасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинди.

    Хусусан, СамДУ ва Кангвон университети ўртасида профессор-ўқитувчи ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ўзаро ҳамкорликда илмий лойиҳаларни амалга ошириш, ахборот ва илмий нашрлар алоқаларини  яхшилаш бўйича меморандум имзоланди.

    Сунгсил университети билан талабалар учун қўшма таълим дастурлари, корейс тилини ўрганиш курслари ташкил қилиш, икки университет ўртасида академик мобилликни йўлга қўйиш бўйича, Тонгмёнг университети билан магистратура босқичида қўшма таълим ва ёзги мактаб дастурлари ишлаб чиқиш юзасидан меморандум имзоланди. Шунингдек,  Ённам ва  Кукмин университетлари билан илмий лойиҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли академик соҳаларда кадрлар алмашинуви ҳамда бакалавриат ва магистратура босқичлари учун қўшма таълим дастурлари ташкил қилиш масалалари келишиб олинди.

Ирода Бекмуродова,
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар.