Самарқанд давлат университетида “Ҳиндистон университетлари ҳафталиги” тадбирлари доирасида “Ҳиндистон ва Ўзбекистоннинг тарихий алоқалари (“Буюк ипак йўли” мисолида)” мавзусидаги семинар ўтказилди.

    Тадбирда Самарқанд давлат университетида фаолият олиб бораётган ҳиндистонлик профессор-ўқитувчилар, Ҳиндистонда малака ошириб, стажировкада бўлган олимлар тақдимотлари билан иштирок этди. Жумладан, инглиз тили кафедраси мудири, профессор Равиндер Гаргеш “Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар” номли маърузасида, икки давлат ўртасида дипломатик алоқаларнинг ўрнатилиши, тарихий илдизлари ҳақида маъруза қилди. Бобурийлар сулоласининг Ҳиндистон тарихидаги ўрни ва ўзбек тилининг ҳинд тилига таъсири, ўзбек тилидан ҳинд тилига ўзлашган сўзлар ҳақида алоҳида тўхталди.  

    Шунингдек, СамДУ доцентлари Мавлон Бобохонов, Камила Маҳкамова  ва Фазилат Сатторовалар Ҳиндистоннинг EFLU номи билан танилган инглиз ва чет тиллари университетида малака оширган билим ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

    Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдишди.  

 

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.