Бундан роппа-роса 268 йил аввал, бутун дунёга маълуму машҳур МДУ га асос солинган эди.

    Самарқанд давлат университети Москва давлат университети билан доимий ҳамкорлик алоқаларига эга.

    Тарих, археология, математика, механика, физика, кимё, психология, география ва экология, биология йўналишларида бир қатор илмий изланишлар, лойиҳалар амалга оширмоқда. Томонлар ҳамкорликда дарслик, ўқув қўлланма, монография ҳамда нуфузли журналларда мақола нашр этиш борасида катта тажрибага эга. Университетларда ташкил этилаётган халқаро конференцияларда профессор-ўқитувчиларнинг иштирок этиши ҳамда маъруза қилишларига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

    Бугунги кунда Москва давлат университетининг 5 нафар профессори - Мария Горячко, Ольга Солдатова, Ретеюм Алексей, Александр Грановский, Наргис Нурулла-Хўжаевалар Самарқанд давлат университети талабаларига ижтимоий иқтисодий география, биология, экология, физика, тарих фанларидан онлайн дарс машғулотларини олиб бормоқда. Шунингдек, СамДУ тадқиқотчиларига илмий раҳбарлик қилиб келмоқда.  

    2022 йил 26-28 октябрь кунлари Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон-Россия III таълим форуми ўтказилди. Нуфузли анжуманда Москва давлат университети ректори, академик Виктор Садовничий иштирок этди.

    Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ва Москва давлат университети ректори, академик Виктор Садовничийлар ўртасида фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш, профессор-ўқитувчи, тадқиқотчилар алмашинувини йўлга қўйиш, халқаро конференциялар ташкил этиш, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича келишув шартномаси имзоланди.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.