Самарқанд давлат университетига Олтой давлат университети профессорлари Понкина Елена ва Вера Журавлевалар ташриф буюрди. Бундан асосий мақсад томонлар ўртасида илмий ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашдир.

    Шунингдек, СамДУ профессор-ўқитувчи ва талабаларига “Қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш омилларини ўрганиш услублари ва моделлари” мавзусида семинар ўтди.

    Самарқанд давлат университети

    Ахборот хизмати.