Германиянинг Бамберг университетида тадқиқот олиб борган Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультети ўқитувчиси Сардор Умаров билан суҳбат

    -Илм-фан йўлини танлашингизга асосий сабаб нима бўлган?

    -Германиянинг Бамберг университетида тадқиқот олиб боргансиз. Умуман, у ерга боришингиз қандай бўлган?

    -2019 йилдан бери Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультетида декан ўринбосари сифатида фаолият олиб бораман. Университетимизга дарс бериш учун келган хорижлик профессор-ўқитувчилар, меҳмонлар ва делегация вакиллари билан ишлаб,  фикр алмашиш имкониятига эга бўлдим. Ўзаро мулоқотлар асносида менда ҳам хорижда тадқиқот олиб бориш орзуси уйғонган ва ҳаракатларим самарасида бунга эришдим.

    -Илмий тадқиқотингиз қайси мавзуда?

    -Илмий тадқиқот ишим “Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлигининг тарихи” мавзусида. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг 1991-2021 йилларда Германия билан ҳамкорлигининг тарихини ёритиб беришдан иборат. Ушбу изланиш орқали икки давлат алоқалари ҳуқуқий асосларининг яратилиши жараёни, Ўзбекистон Республикасининг 1991-2021 йилларда Германия билан савдо-иқтисодий, таълим, илм-фан соҳаларида ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари билан боғлиқ масалалар, Ўзбекистон ва Германия халқларининг маданият соҳасидаги алоқаларини ўрганмоқдаман.

    -Бамберг университетида сизнинг соҳангизда қандай янгича тадқиқотлар олиб борилмоқда? Уларнинг қайсиларини Ўзбекистонда ҳам жорий қилиш керак, деб ўйлайсиз?

    -Германиянинг Бавария ерида жойлашган Бамберг университети гуманитар фанларга ихтисослашган бўлиб ўзининг узоқ ўтмишига эга ҳисобланади. Бамберг университетида тарих соҳасида рақамли тарих бўйича лойиҳалар, дастурлар ва  лаборатория жиҳозлари билан ишлаш амалиёти кучли ривожланган. Ҳатто гуманитар фанлар факультети негизида рақамли тарих кафедраси ҳам мавжуд.

    -Ушбу университет таълим жараёнлари, тадқиқот йўналишлари СамДУ дан нимаси билан фарқланади? Қандай  фарқлар мавжуд?

-Таълим ва амалиётнинг бирга олиб борилиши таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни олишга қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади. Таълим ва амалиётни бирга олиб борилиши содда тилда айтганда дуал таълим Германияда 1969 йилдан, “Касбий таълим тўғрисида” қонун қабул қилингандан бери мавжуд. Дуал таълимда бир мутахассисликда ўқиш билан бирга бошқа бир касбни ҳам эгаллаш мақсад қилиб олинган. Масалан: инженерликда ўқиётган талабага корхонада ишлаши ҳисобига техник мутахассисликда ҳам диплом берилади. Битирувчи бир вақтнинг ўзида иккита мутахассислик бўйича дипломга эга бўлади.

    СамДУ га ҳам Германия таълим тизимида мавжуд бўлган дуал таълимни татбиқ этиш бакалавриат талабаларига билим кўникмаларини амалиётга жорий қилиш, жамият ривожи учун етишмаётган мутахассисларни тайёрлашга имкон беради.

    Бамберг университетида тарих соҳасида таълим жараёнлари ва тадқиқот йўналишлари нафақат СамДУ дан балки, Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасаларидан фарқ қилади. Бизда тарихни хронологик жиҳатдан даврлаштириб ўқитилади ва тадқиқот ишларида ҳам асосан хронологик даврлардан келиб чиқилади. Бамберг университетида эса бошқача. Уларда тарих хронологик ёндошув асосида эмас, йўналишлар ва минтақалар кесимида ўқитилади. Шундан келиб чиқиб тадқиқотлар ҳам минтақалар, йўналишлар ёки алоҳида бир масала юзасидан олиб борилади.

    Илмий тадқиқот соҳасида хориждан ташриф буюрган олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни Бамберг университетида тадқиқот олиб боришларини мувофиқлаштириб туриш учун бугунги кунда университетнинг халқаро алоқалар бўлими қошида “Welcome center” маркази мавжуд. Мазкур марказ томонидан бу ерда ўқиш ва тадқиқот олиб бориш истагида бўлганлар учун керакли кўмак берилади. Самарқанд давлат университетида ҳам шу каби марказ очилса, жаҳон олимлари ва тадқиқотчиларининг СамДУ га келиб тадқиқот олиб боришга қизиқишлари ортар эди.

    -Университет кутубхонаси ҳақида ҳам айтиб берсангиз.

    -Бамберг университетида жами 6  кутубхона мавжуд. Ҳар бир кутубхона гуманитар фанларнинг маълум бир соҳасига мослашган. Тарих ва археология соҳасига ихтисослашган кутубхона уч қаватдан иборат бўлиб, у ерда археология ва тарихнинг барча даврларига оид  бўлган дунёнинг кўплаб тилларида чоп этилган адабиётларни топиш мумкин. Ўзбек тилида чоп этилган адабиётлар ҳам мазкур кутубхона фондида мавжуд.

    Кутубхоналар эрталаб соат 8 дан кечки 8 гача талабаларга хизмат кўрсатади. Кутубхоналарда адабиётларни излаш ва буюртма бериш электрон шаклда амалга оширилади. Бу эса китобхонларга вақтини тежаш ва керакли китобни тез топиш имконини беради. Энг асосийси университет томонидан берилган кутубхона картаси билан шаҳардаги бошқа давлат кутубхоналарига ҳам кира олишингиз мумкин. Университет кутубхоналаридан бири 7/24 форматда  фаолият олиб боради. Ҳар бир кутубхонада китобхонлар дам олиши учун махсус жойлар ташкил қилинган.

    -Келгусидаги режаларингиз қандай?

    -Илмий фаолиятни давом эттириб, тадқиқот мавзум доирасида PhD диссертациясини ҳимоя қилиш ва келгусида хорижий олий таълим муассасаларида “пост док” да фаолият олиб бориш. Орзуим Самарқанд давлат университетининг жаҳондаги нуфузи ва жозибадорлигини оширишга хизмат қилиш...

    -Ўз тадқиқотини хорижда давом эттирмоқчи бўлган ёшларга қандай маслаҳат ва тавсиялар берган бўлардингиз?

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Ирода Бекмуродова суҳбатлашди