Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультети 8 бакалавриат йўналишида мутахассисларни тайёрлаб, 2+2 таълим дастури бўйича Россия, Исроил, Жанубий Корея, Хитой каби давлатлардаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб келмоқда.

    Ушбу факультетнинг мактабгача таълим йўналишидаги талабалар ўқишини Жанубий Кореянинг Soon Chun Hyang университетида давом эттиради.  

    - Икки йил СамДУ халқаро таълим дастурлари факультетида таҳсил олдим, - дейди талаба Рустам Лапасов. – Эндиликда қолган икки йилини Кореянинг Soon Chun Hyang университетида давом эттирамиз. Талабга биноан ўқишимизни давом эттириш учун чет тили ва корейс тилини билиш даражаси текширилди. Шунингдек, кореялик мутахассислар билан суҳбатлашиб, имтиҳондан ўтишга тўғри келди. Насиб қилса, икки йилдан сўнг ўқишимни якунлаб, етук мутахассис бўлишимга ишонаман. Барчага омад!

    - Болалигимдан чет элда ўқиш орзуси бор эди. Ушбу ниятим амалга ошиш арафасида, - дейди талаба Маржона Эшбоева. – Икки йил давомида корес тилини мукаммал ўрганиб, халқаро сертификатга эга бўлдим. Бу ерда олган билимларимни Кореяда янада чуқурроқ ўрганиб, ўз соҳамнинг малакали мутахассиси бўлиб етишмоқчиман. Бизга барча имкониятни яратиб бергани учун Самарқанд давлат университети раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.

 

Беҳруз ШАМСИДДИНОВ

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими,

Шавкат АКРАМОВ олган сурат.