Кун тартиби

Субҳидам уйғонар шошилиб,
Ибодатда узоқ чўкар тиз.
Машриқнинг кўзлари очилиб,
Энди ёруғ мўралаган кез.
У ўзини овутар ишда,
Машғулотлар ўтади - қувноқ.
Қаердандир, эҳтимол, тушдан
Жим кузатар уни бир нигоҳ.
Ҳамма уни қувватмакон дер,
Кулгу деса, шу қизни англар.
Билмасларки, кўнглида кўп сир,
Курагида не пайкон zanglar...
У табассум қилади майин,
Кўзларига қалқиса жола.
Бахтли, ёлғизлангани сайин,
Тақдир иши - Ҳаққа ҳавола.
Дарс беради - тарқайди ғашлик,
Ваъз ўқийди Абадий Ишқ деб.
Хонасида кутар бекаслик,
Сукунатлар - тунларига зеб.
Нолимайди, эслатмас ўзин,
Ҳеч кимсага сақламайди кек.
Унга ҳамроҳ матонат, тўзим,
Ўша қизнинг исми - ЁЛҒИЗЛИК...
Ситорабону Шомуродова
Самарқанд давлат университети докторанти.