ТАНИҚЛИ ОЛИМ МУБОРАК ЁШДА
Самарқанд давлат университетининг Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институтида тожик филологияси ва хорижий шарқ тиллари кафедраси профессори, филология фанлари доктори Садри Саъдиевнинг 90 ёшга тўлиши муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Маросимни Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов табрик сўзи билан очди.
Тадбирда Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти директори Жўлибой Элтазаров, Тожикистон Фанлар академияси президенти ўринбосари Муҳаммаддовуд Саломиён, Хўжанд давлат университети профессори Нурали Нуров, Тожикистон миллий университети профессори, академик Абдужаббор Раҳмонзода, Рудакий адабий фонди раиси, профессор Абдунаби Сатторзода ҳамда бошқалар сўзга чиқиб, таниқли олим Садри Саъдиевнинг ҳаёт йўли, илмий ва педагогик фаолияти, илм-фан тараққиёти ҳамда малакали кадрлар тайёрлашдаги хизматлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир сўнгида таниқли устоз муборак ёши билан самимий қутланиб, унга эсдалик совғалари топширилди.

