Шароф Рашидов номидаги Самақанд давлат университети аналитик кимё кафедраси газлар анализи лабораториясида газлар анализи соҳасида кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ушбу тадқиқотлар натижасида водород,  аммиак, метан, водород сулфиди, ис гази, этил спирти, водород фториди сингари заҳарли ва портловчан газларнинг назорати  учун кимёвий сенсорлар яратилган ва бу сенсорларга 20 дан ортиқ патентлар олинган. Тадқиқотлар Республикамизнинг  ишлаб чиқариш корхоналари, илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борилмоқда. Лабораторияда ишлаб чиқилган қатор сенсорлар Республикамизнинг ишлаб чиқариш корхоналарига тадбиқ этилган. Ишлаб чиқилган ис газини ва табиий газни аниқловчи сенсорлар асосида тайёрланган сигнализаторлар ҳозирги кунда чет элларда ишлаб чиқиладиган аналогларидан қолишмайди ва ёпиқ экологик тизимларда из газини ва табиий газни тўпланиши натижасида юзага келувчи заҳарланиш ва ёнғин келиб чиқиш сингари бахциз ҳолатларнинг олдини олиш имконини беради.

    Бугунги кунда  дунё миқёсида автотранспорт ва саноатнинг жадал ривожланиши билан атмосфера ҳавоси таркибини назоратига талаб ортиб бормокда. Углерод (II) оксиди (ис гази) атмосфера ҳавосининг заҳарли ва портловчан таркибий қисмларидан биридир.

    Маълумки ис гази (углерод оксиди) - рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, кўмир, табиий газ, ўтин, бензин ва бошқа ёнувчи нарсаларнинг чала ёниши натижасида ҳосил бўлади. У ер юзида энергиянинг жадал ишлатилишидан юзага келувчи, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. Турли ёқилғилардан фойдаланиш натижасида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси портлаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар кўп кузатилмоқда. Йоқилғининг тўлиқ ёниши натижасида умуман зарарсиз ҳисобланган карбонат ангидрид ҳосил бўлиши ўрнига ис гази пайдо бўлади. Ис гази ҳосил бўлишининг асосий сабаби  турли ёқилғининг ёниш жараёни учун керак бўлган кислородни етишмаслигида бўлади. Ис газининг хавфлилиги уни ҳеч қанақа ҳидга эга эмаслигида. Ис газини ҳаводаги энг кам миқдори ҳам ундан заҳарланишга олиб келади.  Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши инсонни ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин. Дунё статистик маълумотларига кўра, ис газидан заҳарланиш туфайли ўлим кўрсаткичлари алкоголдан вафот этишдан сўнг иккинчи ўринни эгаллайди. Ис газидан заҳарланишнинг асосий белгилари: уйқуга тортиш,  бош оғриғи, нафас олишнинг оғирлашиши, йўтал, пулс ва АБ ортиши. Шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган хоналарда, ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида ис газидан заҳарланиш хавфи юқори бўлади. Ис гази организмга тушганда у қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроситларни боғлаб, кислороднинг тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Гемоглабинга кислородга нисбатан 300 маротаба тез ва кўпроқ бирикиш хусусиятига эга, қонда  гемоглабин билан карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглабиннинг тўқималарга кисларод ташиш хусусияти жуда пасайиб кетади. Ис газидан заҳарланишдан сўнг гемоглобин ҳужайраларини тиклаш учун кўп вақт талаб этилади. Ис газидан заҳарланиш тез ёки секинлик билан юзага чиқиши мумкин. Бу унинг ҳаво таркибидаги концентрасиясига боғлиқ. Жуда юқори концентрасияларда заҳарланиш тезда юзага чиқади, ҳушдан кетиш ва нафас тўхташи билан намоён бўлади. Ис газидан заҳарланишни олдини олиш ёниш жараёнини тўғри ташкил этиш билан бирга уни ҳавода ҳосил бўлганлигини огаҳлантиришдан иборат. Бу эса турли кимёвий сенсорлар ёрдамида амалга оширилади.

    Шу сабабли газ сезгир элементларнинг янги авлодини яратиш ва улар асосида атмосфера ҳавоси, технологик ва чиқинди газлардаги углерод (ИИ) оксиди миқдорини аниқлашни таъминловчи селектив газ сенсорларини ишлаб чиқиш муҳим масалалардан ҳисобланади.

    Жаҳонда заҳарли ва портловчан газларнинг сенсорлари учун юқори самарали газ сезгир материалларни яратиш борасида кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

    Республикамизда ҳам атроф-муҳит обектлари таркибининг назоратига  алоҳида эътибор қаратилиб, атмосфера ҳавоси таркибини назорат қилиш усуллари ва асбобларини яратиш бўйича муайян натижаларга эришилмоқда. Самақанд давлат университети аналитик кимё кафедраси газлар анализи соҳасида кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмоқда. Исҳлаб чиқилган ис газини ва табиий газни аниқловчи сенсорлар асосида тайёрланган сигнализаторлар ҳозирги кунда чет элларда ишлаб чиқиладиган аналогларидан қолишмайди ва ёпиқ экологик тизимларда из газини ва табиий газни тўпланиши натижасида юзага келувчи заҳарланиш ва ёнғин келиб чиқиш сингари бахциз ҳолатларнинг олдини олишга имкон беради.

Эргашбой Абдураҳмонов

Самарқанд давлат университети

Аналитик кимё кафедраси профессори,

Шавкат Акрамов олган суратлар.