Нонушта қилиш соғлиқ ва кайфиятни яхшилаб, вазнни бир хил сақлашга ёрдам беради. Қон таркибини яхшилайди. Айниқса, юрак хуружи ва қон томирлари тромбоцитлари хавфини, зарарли холестерин бирикмаларининг миқдорини камайтиради. Нонуштани канда қилмайдиган одамларда юқори интеллект ва диққат-эʼтибор кучли бўлади.

    Олимларнинг таъкидлашича, эрталабки нонуштани рад этиш тараққий этган мамлакатларда глобал семиришнинг асосий сабабидир. Нонушта қилмайдиганлар йилига 3-5 килограммгача вазн орттиришади ва 35-50 ёшга бориб уларда семизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлади.

    Нонуштани ташлаб кетадиган эркакларда юрак хуружи ёки коронар касаллигидан ўлиш хавфи 25 фоизга юқори.

    Нонуштадан воз кечган 40 ёшгача бўлган аёллар 5-20 килограммгача ортиқча вазн йиғишади.

    Ҳар иккала жинсда ҳам холелитияз хавфи ортади. 2 турдаги диабетнинг ривожланиш эҳтимоли ошади. Ишчанлик ва мантиқий фикрлаш қобилияти пасаяди.

    Агар сиз нонушта қилишга одатланмаган ва энди бошлашга ҳаракат қилаётган бўлсангиз, у ҳолда енгил тамаддидан бошланг, калориялар сонини аста-секин ошириб боринг.