Самарқанд давлат университетининг Сунъий интеллект ва рақамли технологиялар институти ҳамда Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Мазкур келишув икки олий таълим муассасаси ўртасидаги илмий-академик алоқаларни мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар соҳасида тажриба алмашиш ҳамда истиқболли илмий тадқиқотларни биргаликда амалга оширишга хизмат қилади.
Ҳамкорлик доирасида сунъий интеллект ва машинавий ўқитиш, квант ҳисоблаш ва квант алгоритмлари, рақамли технологиялар ва маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш каби устувор йўналишларда фаолият олиб бориш кўзда тутилган.
Ушбу шартнома икки университетнинг илмий салоҳиятини бирлаштириш, халқаро илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва сунъий интеллект ҳамда квант технологиялари соҳасида замонавий илмий ишланмаларни яратиш учун муҳим имкониятлар очади.



